31 январь куни Мудофаа вазирлигининг Маънавият ва маърифат марказида “Барон” бадиий фильмининг ижодкорлари билан учрашув ҳамда фильм тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзбеккино” Миллий агентлигининг матбуот хизмати хабар берган.

Унда фильм режиссёри Рустам Саъдиев, фильмда ички ишлар ходими образини яратган таниқли актёр Жавоҳир Зокиров, бокс бўйича чемпион Ботир исмли йигитнинг ролини ижро этган актёр Улуғбек Қодиров каби киноижодкорлар иштирок этишди.

Қайд этилишича, фильмдан сўнг сўзга чиққан ҳарбийлар ҳозирги кунда бутун дунёга хавф солиб турган наркобизнес ва унга қарши курашнинг ҳаётий мисоллар билан очиб берилганини ҳамда долзарб масаланинг хавф-хатари кино санъати орқали кенг ёритилганлигини таъкидлаб ўтишган.

Фильм ижодкорлари билан учрашувлар давом этади.