Хонанда Муниса Ризаева Sayyod.com сайтига берган интервьюсида вилоятларга нима сабабдан кам боришини тушунтириб берди.

Унинг таъкидлашича, биринчи навбатда вилоятларда ташкилий масала жиддий оқсайди, шу боис концертлар уюштириш ҳозирга қадар муаммолигича қолмоқда.

“Талаб жуда кучли, лекин организаторлар... шу, администраторлар қилиш керак бу ишни! – деди у. – Ҳар сафар айтаман: илтимос, вилоятларда концерт берайлик, мухлисларим бор. Хизматларгаям чақиришади-да, олиб боришмайди... Билмайман, сабаби нималигини билмайман”.

Бундан ташқари, чекка жойлардаги айрим тўйларда кузатилган ҳолатлар, жумладан, тўс-тўполонлар туфайли Ризаева буюртмаларни чертиб-чертиб танлайдиган бўлган ва талабгорларга ўзининг шартлари ифодаланган ҳужжат – райдерни тақдим этади.

“Энди, нарх ҳам кичкина эмас, - тан олди у. – Вилоятдамас гап... Биласизми, бир-икки марта вилоятга борганимда урушлар бўлиб кетган, жанжаллар бўлиб кетганидан кейин биз. Менда райдер бор-да райдер бўйича ишлайман. Олифта дейишади мени, у дейишади, бу дейишади, вой, бу бунақа юлдузлик касалига йўлиқди, дейишади. Бу ерда юлдузлик касалида эмас гап, ўзини ҳурмат қилиши керак санъаткор. Мен ўзимни жуда ҳам ҳурмат қиламан ва шу учун райдер бўйича ишлайман. Райдерда ёзилади: қанақа гостиница, қанақа ресторан бўлиши керак; райдеримда гостиницанинг номеридан бошлаб қанақа напитка туришидан аппаратгача... Негаки, чунки мен жонли ижро тарафдориман. Шунинг учун вилоятга борсам, албатта, жонли ижро этсам, бошқача бўлади, деб биламан... Албатта. Сомса бермайдику, овқат берганида. Кафега оборади, ресторанга оборади, тўғрими? Чунки йўлдан келамиз, нима қиламиз, овқатланамиз? Овқат егандан кейин санъаткор ашуланиям бошқача айтиб беради-да!”.