Непалда яшовчи 19 ёшли Ража Тапа ўз оғзига 138та қаламни сиғдира олди ва бу борадаги рекордни янгилади.

Ундан олдинги рекордчи ҳиндистонлик Динеш Шивнаф Упадхайи бўлганди. У 92та қаламни оғзига сиғдира олган.

Унинг муваффақиятли якунланган ҳаракати тасвирланган видеода у 32та ёниб турган шамни ҳам оғзига солаётганини кўриш мумкин.

Маълум бўлишича, бу йигит қоровул бўлиб ишлайди ва ўзининг шу тарздаги томошаларини тез-тез амалга ошириб туради.