31 январь куни «Настоящее Время» медиалойиҳаси дунёда аҳоли яшайдиган энг шимолий нуқта ҳисобланмиш Шпицберген архипелагининг Ню-Олесунн посёлкасидан (шаҳар типидаги қишлоқ) фоторепортаж тайёрлади.

30 киши (асосан дунёнинг турли чеккаларидан келган тадқиқотчилар) истиқомат қиладиган бу маскан тасвирлари ижтимоий тармоқларда ҳам тарқалган. Бу посёлкада яшаётган тадқиқотчилар иқлим ўзгаришларини ўрганишади.

Аксар вақтларда совуқ ҳарорат сақланиб турадиган бу ҳудудга сайёҳлар оқими ҳам кам эмас.

Қишлоқчада алоҳида музей ташкил этилган. Шунингдек, у ернинг ўзини "очиқ осмон остидаги музей" деб ҳам аташади. Бу ҳудудда 1963 йилгача кўмир қазиб олинган ва кўмир тугаб қолгач, ташлаб кетилган ҳудуд музей кўринишига келган.