"Оскар" мукофоти совриндори, "Чўқинтирган ота" фильмларидаги ижроси орқали дунёда миллионлаб мухлис орттирган Ал-Пачино оммани ҳайрон қолдиришда давом этмоқда.

Бу сафар 75 ёшли бу актёр репетиция жараёнидан кейин Нью-Йорк бўйлаб сайрга чиқди. У жанда ва капюшонли кийимда, соч-соқоли ўсиқ ҳолда бўлгани учун уни деярли ҳеч ким танимаган.

"У худди дайдига ўхшарди. Бизнинг ҳеч биримиз аввалига унинг дунё даражасидаги юлдуз Ал-Пачино эканини пайқамадик. У ўзини жуда даҳшатли даражада тутар, уёқдан-буёққа чопарди. Уни жинни деб ҳам ўйлаш мумкин эди", дея ёзган гувоҳлардан бири блогида.