АҚШлик бир гуруҳ мутахассислар рак касаллигининг дастлабки белгилари рўйхатини тузиб чиқишди. Шифокорларнинг фикрича, одамларнинг аксарияти ўз саломатликларига бефарқ ва кўпинча шифокорга кеч мурожаат қилишади. Ҳозирча бедаво бўлган саратон касаллиги ҳам танада яширин тарзда ривожланади ва оғриқ бермайди. Ўз аломатларини сўнгги босқичда намоён қилади.

Шундай қилиб, мутахассислар фикрича, белгиларнинг биринчиси кучли чарчоқ ва уйқучилик. Иккинчи белги—яхши овқатланиш шароитида сабабсиз кўп вазн йўқотиш. Учинчиси—танада кузатиладиган ўртача баландликдаги ҳарорат (37,2-38,5). Шунингдек, томоқ билан боғлиқ муаммолар—ютингандаги оғриқ, овознинг бўғилиши, оғиз бўшлиғи ва лабдаги яралар.

Чиндан ҳам биз енгил бетобликка кўпинча эътибор қилмаймиз ва оёқда ўтказиб юбораверамиз. Аслида эса бу жиддий дардлар ҳақидаги сигнал бўлиши мумкин экан. Шу сабабли мутахассислар танага ҳар қандай дард текканда ўз вақтида шифокорга учрашиш шартлигини уқтирмоқда.