Она: Ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, деган хавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб эшитмаган кеча бўлмаса керак

Жамият 02 Февраль 2016 7642

Ўзбек тилида ҳаётдаги турли оғир вазиятдарни изоҳловчи «пешона» деган тушунча мавжуд. Музаффар Абдуллаев юрак хасталиги билан оламга келди ва унинг онаси Мунира уч ярим йил давомида чеккан азобларини гапириб бераркан, «пешона эканда», деб якунлайди. Шифокорлар бошқача изоҳ берадилар - генетика, яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар, ёмонлашиб бораётган экология, оғир кечган ҳомиладорлик, ҳеч ким эътибор бермайдиган токсикоз, чунки у «ҳаммада бўлади, ўзи ўтиб кетади».

Ҳомиланинг юраги унинг ривожланишининг биринчи 4-6 ҳафталарида шаклланади ва шу давр мобайнида барча салбий таъсирларни бартараф этиш ўта муҳим. Ҳомиладор аёл учун оддий туюлган қизилча, паротит, грипп касалликлари хавф туғдиради, айниқса бу касалликларга ҳомиладорликни бошланғич палласида учраган бўлса. Турли муаммоларга дучор бўлмаслик учун барча инфекцияларни барвақт даволаш даркор. Эндокрин касалликлари, айниқса улар ортиқча вазн, қандли диабетга сабаб бўлса, боланинг юрак хасталиги билан туғилиш хавфини оширади.

Чақалоқда мураккаб юрак хасталиги - тетрада Фалло борлигини Мунирага туғруқхонада айтишган. Қонсизгина бурун, лаблар, бармоқчалар ушбу диагнозга хос аломатлар. Буларга қўшимча тез-тез шамоллашлар, ҳолсизланиш, иштаҳа йўқлиги. Онаси Муниранинг айтишича, боласи камдан-кам бир нарса сўрар эди, «умуман яшашни истамас эди».

Музаффар беш ойлигида реанимацияга тушиб қолди. Шифокорлар уни ҳаётга қайтардилар, лекин мумкин қадар тезроқ юрагини жарроҳлик йўли билан даволашни тавсия қилдилар. Мумкин қадар тезроқ операция ўтказишга ҳеч имкон бўлмади. Болалар учун операция бепул, лекин барча керакли дори-дармон ва материалларни оиланинг ўзи таъминлаш кераклигини шифокорлар тушунтирган эдилар. Беш миллион сўмни жамлашга оилада ҳеч ҳам имкон бўлмади. Боланинг отаси синовга чидамади – уйдан бош олиб оиладан чиқиб кетди, болани боқишда умуман иштирок этмай қўйди, бир сўз билан айтганда - унут қилди. Муниранинг ягона маблағи - боласи учун оладиган нафақаси - 250 минг сўм, бошқа даромади йўқ.

Аксарият ҳолда туғма юрак хасталиги операция қилишни талаб этади ва кўпчилик ҳолатларда бола умрининг биринчи йилидаёқ. Шундай ташхис қўйилган болаларнинг 35 фоизи умрининг биринчи ярим йилида нобуд бўлади, иккинчи ярим йилликда эса тахминан яна шунчасининг жони узилади.

Болалар ривожланишининг барча аномалиялари орасида туғма юрак хасталиги учдан бир қисмни ташкил этади. Шу сабабли, болаларнинг ўлими даражаси ҳам юқори - ҳар ўн минг туғилган боладан 15 нафари нобуд бўлади.

Мунира опреацияни узоқдан-узоқ туюлган, изтиробли уч йил кутди. Шу давр давомида боласи 12 маротаба шифохонага ётқизилди. «Мен ўғилчамнинг юракчаси ураяптими, йўқми деб хавотирда уйғониб, қулоғимни кўкрагига қўйиб, эшитмаган кеча бўлмаса керак», - дейди аёл. У ҳозир ҳам қулоғини тез-тез кичкинтойнинг кўкрагидаги янги боғлов турган жойга қўяди - болажонига бир неча кун илгари узоқ вақт кутилган операцияни ўтказишди.

Музаффар операциядан кейин ўзига келгач, апельсин сўради. «Ойижон, менга апельсин беринг», деди. «Тушунасизми, энди у доим уни ёки буни сўраяпти... Болам яшашни истамоқда. Ҳаммангизга раҳмат!», - дейди Мунира, кўз ёшини артиб.

Операцияга зарур бўлган ва оила таъминлаши керак бўлган барча нарсалар ва шу жумладан, очиқ юракда операция ўтказиш учун зарур бўлган оксигенатор Музаффар учун «Ҳаётларни биргаликда қутқарамиз!» хайрия акцияси ҳисобига олинди. Ноябрь ойи давомида «Сочная долина» шарбатининг сотилган ҳар бир қутисидан тушган пулнинг бир қисми Тошкент педиатрия институти клиникасининг махсус ҳисоб рақамига, оғир касалликларга чалинган болаларнинг операция қилиш учун ўтказилди. Акция натижасида 15 нафар болага етарли бўлган маблағ жамланди.

Болалар кардиожарроҳлик маркази шифокорлари ўзларининг барча беморларининг ҳолидан хабардор ва улар орасидан кам таъминланган оилаларда яшовчи ва юрагида операция ўтказишга ўта муҳтож бўлган болаларни танлаб олдилар.

Бу ўн бешта «юрак ҳикояларидан» бешинчиси ва ҳали буларнинг давоми бор.

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

Юрак ҳикоялари. Тўртинчи ҳикоя: «Қўлбола мўъжиза»

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 70630 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36899 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21315 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 80573 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61739 Жамият
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 131 Маданият
Ўзбекистонлик иқтисодчи халқаро танловда ғолиб бўлди
23:30 / 23.08.2017 814 Ўзбекистон
“Хато” тўфони Ҳонгконгга етказган зиён миллиард доллардан кўпроққа баҳоланмоқда
23:26 / 23.08.2017 513 Жаҳон
Франсуа Олланд сиёсатдан кетмаслигини маълум қилди
23:22 / 23.08.2017 340 Жаҳон
1000 долларгача бўлган давлат харидлари энди тўғридан-тўғри шартнома орқали амалга оширилади
23:06 / 23.08.2017 4782 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар