Тошкент давлат техника университети олимлари муҳофазали-беркитув сейсмик клапанини ихтиро қилишди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк агентлиги хабар берган.

Хабарда айтилишича, мазкур клапан қурилиш ва газ таъминоти соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Унинг вазифаси сейсмик хавф ҳолатида газ узатилишини автоматик ва автоном тарзда тўхтатиб қўядиган биноларнинг газ таъминоти тизимига тегишли муҳофазали-беркитув сейсмик клапани конструкциясини яратишдан иборат.

Ҳаммуалифлар - Сулайманов Суннатулла ва Хамрабаева Нилуфарга ушбу ихтиро учун № ИАП 05136 рақамли патент берилган.