Ўзбекистон ТИВда Беларусь элчиси билан икки мамлакат учрашувларининг жадвали муҳокама қилинди

Ўзбекистон 02 Февраль 2016 1332

2016 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Беларусь республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Николай Клакевични қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида икки ва кўп томонлама шакллардаги алоқалар, жумладан Беларусь кузатувчи давлат мақомига эга Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон—Беларусь учрашувларининг жадвали ва кун тартиби ҳамда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Кўпроқ янгиликлар