Санкт-Петербург шаҳридаги турар жой биноларидан бирининг еттинчи қаватидан аёл ўз чақалоғи билан биргаликда пастга сакраган. Чақалоқ омон қолган. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармасига асосланиб, «Фонтанка.ру» сайти хабар берган.

"2016 йилнинг 2 февралига ўтар кечаси Олеко Дундич кўчасидаги 10-уй биноси остида ўткинчи йўловчилар ўзини юқори қаватдан пастга ташлаган 35 ёшли аёлни ва унинг 3 ойлик қизини оғир аҳволда топишган. Она шифохонага етмасдан жон берган. Қизча эса болалар шифохонасига жойлаштирилган", дейилади хабарда.

Дастлабки маълумотларга кўра, аёл депрессия ҳолатида бўлган. Тергов органлари бу ҳодисани текширишмоқда. Ҳодиса юзасидан «ожиз ҳолатдаги гўдакни ўлдириш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

Бундан олдинроқ, шунга ўхшаш ҳолат Москва шимолида содир бўлган, ўшанда олтинчи қаватдан она олти ойлик гўдаги билан сакраган, лекин чақалоқ ҳалок бўлиб, аёлнинг ўзи тирик қолганди.

Москва вилоятида бир ёшли гўдак ойнадан улоқтириб юборилди