Петр Чех "Арсенал"нинг январь ойидаги энг яхши футболчиси бўлди

Спорт 02 Февраль 2016 1118

“Арсенал” клуби дарвозабони Петр Чех жамоанинг январь ойидаги энг яхши футболчиси деб тан олинди.

Мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада чехиялик посбон деярли 50 фоиз овоз тўплаган.

Январь ойида Чех "канонирлар" сафида бешта ўйинда иштирок этиб, иккита ғалаба, иккита дуранг ва битта мағлубиятга эришди. Шулардан иккитасида Чех ўз дарвозасини дахлсиз сақлай олган.

Кўпроқ янгиликлар