2 февралдан эътиборан Қозоғистоннинг онлайн эълон саҳифаларида объект ва товарларнинг нархлари фақат миллий валюта – тангада ифодаланади. Бу қоида биринчи навбатда энг машҳур эълонлар тахтаси бўлмиш krisha.kz, kolesa.kz ва market.kz сайтларига тааллуқлидир.

Мобил иловалар фойдаланувчилари учун янги версия яратилиб, Google Play ва App Store’га модерация учун юборилган. Ушбу жараён 2-10 кун давом этади.