Қуддус яраштирув суди 19 ёшли қизни тўйдан икки ҳафта олдин турмушга чиқиш фикридан қайтгани боис куёвга жарима тўлашга ҳукм қилди. Суд эрга тегиш ваъдасини шартнома сифатида қабул қилиб, уни бажармаган шартнома томони жабрланувчига 60 минг шекель ёки 15 минг доллар тўлаши лозим, деган қарорга келди.

Шунингдек, қиз 15 минг шекель ёки 3.8 минг доллар миқдоридаги суд харажатларини ҳам тўлайдиган бўлди.