Рамзон Қодиров инстаграмдаги саҳифасида чоп этган, Касьянов "нишонга олинган ҳолда" тасвирланган видео Instagram ижтимоий тармоғидан ижтимоий тармоқ қоидаларини бузгани учун олиб ташланди, деб ёзмоқда "Ведомости" нашри.

Видео Қодировнинг постлари рўйхатида ҳам, уни дастлабки чоп этилишига ҳавола бўйича ҳам аксланмаяпти.

Instagram вакилининг айтишича, видео ижтимоий тармоқнинг бошқа аъзоларини ҳурмат қилиш талабларини бузган. Ижтимоий тармоқ қоидаларига кўра, таҳдид қилинган ва зўравонликка чорловчи мазмундаги контент ўчириб ташланади.