Россия Туркиядан А321 самолёти қурбонлари яқинлари учун товон пули талаб қилиши мумкин

Жаҳон 02 Февраль 2016 6762

Москва агар "Кулранг бўрилар" ("Бўзқуртлар") турк миллатчи ташкилоти Мисрда Россиянинг А321 самолёти фалокатига алоқадорлиги исботланса, Туркиядан авиафалокат қурбонлари яқинлари учун товон пули талаб қилиши мумкин. Бу ҳақда Россия Мудофаа ва хавфсизлик федерацияси кенгаши қўмитаси раиси Виктор Озеровга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Агар бу маълумот тасдиқланса, унда Россия ҳалок бўлган фуқаролари ва самолёт учун сўрайдиган товон пулини Туркиядан талаб қилиши мумкин", деб айтди Озеров.

Унинг айтишича, ҳозирча Россия ҳеч кимдан "расман товон пули талаб қилмаган".

"Бироқ қурбонлар яқинлари турли даъво аризаларини, хусусан Миср ҳукуматига, тайёрламоқдалар. Агар "Кулранг бўрилар" борасидаги маълумот тасдиқланса, унда даъво аризалари Туркияга йўлланади", деб айтмоқда Озеров.

Аввалроқ қурбонлар яқинлари Нью-Йорк судига мурожаат қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштириш билан шуғулланаётганлари маълум қилинганди.

Улар судга "Когалымавиа" авиакомпаниясига А321 самолётини берган АҚШнинг "International Lease Finance Corporation" лизинг компанияси устидан жамоавий даъво аризаси топширмоқчилар.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар