Россиянинг Петрозаводск шаҳрида коллектор агентлиги ишчиси ходималардан бири қарзларини тўламай келаётгани сабабли болалар боғчасига портловчи ускуна ўрнатилгани ҳақида хабар қилди, дея маълум қилди FlashNord.

“16.58да Сортавальский кўчаси 20- уйда (болалар боғчаси) коллектор агентлиги ходими болалар боғчасини портлатиб юбориш билан таҳдид солаётгани ҳақидаги хабар келиб тушди”, - дейилади шаҳар навбатчи-диспечерлик хизмати ҳисоботида.

Қайд этилишича, болалар боғчаси эвакуация қилинган, ҳодиса жойига тезкор гуруҳ ва кинолог хизмат ити билан юборилган. Портловчи қурилма топилмаган.
Полиция портлатиш таҳдиди далили бўйича жиноий иш қўзғатган.