Самарқанд вилоятининг Ургут туманида йирик наркогуруҳ бартараф этилди

Ўзбекистон 02 Февраль 2016 11276

Самарқанд вилоятининг Ургут тумани ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари гиёҳванд моддалар сотиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсларнинг қабиҳ ишларига чек қўйдилар. Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига кўра, бу жиноятчилар гиёҳванд моддаларни сотиб олиш, тарқатиш, контрабанда қилиш, сақлашда айбдор деб топилиб, Ургут туман суди қарори билан тегишли жазо олдилар.

Маълум қилинишича, айбдор шахслар тожикистонлик номаълум шахслардан гиёҳванд моддаларни кейинчалик сотиш мақсадида сотиб олганлари учун жиноий жавобгарликка тортилдилар. 

Судланувчиларнинг барчаси Ургут туманида яшаган, булар: Ф.Холов, М.Сохибов, С.Каримов, К.Эшмахмадов, З.Рахимов, О.Рахимов, Р.Сохибов, У.Мелиқулов.

Холов 2013 йилдаёқ "Хожи" лақабли тжикистонлик билан жиноий алоқага кирган. У 2013 йилда ундан 24 кг опий моддаси сотиб олган. Холов бу гиёҳванд моддаларни катта пулга сотгач, тожикистонликдан яна 10 кг наркотик сотиб олган. Бу сафар у ўзининг таниши М.Сохибовни ҳам бу жиноятига тортган. Сохибов тожикистонликдан наркотикни сотиб олиб, уни Холовга олиб келган. Холов Сохибовга ҳақ сифатида 2 кг опий берган, қолган 8 кгини ўзи сотган.    

Ушбу жиноий ҳаракатларга қолган судланувчилар ҳам жалб этилган. Улар бу жиноят билан узоқ вақт шуғулланиб келишган.

Судланувчилардан О.Рахимов и Р.Сохибов Суюн номли яна бир тожикистонликдан катта миқдорда гиёҳванд моддалар сотиб олиб, уни Ўзбекистон ҳудудида пуллашган.

Тергов маълумотларига кўра, гуруҳ 2015 йилда 50 кг гиёҳванд модда сотган.

Жиноий гуруҳ аъзоларининг уйлари тинтув қилинганда 20 кг га яқин опий ва катта миқдорда нақд пул топилган.

Гиёҳвандфурушлар 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоларига тортилди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71397 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37179 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21532 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81213 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61909 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 709 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 536 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 559 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 247 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 532 Маданият
Кўпроқ янгиликлар