Англиянинг «Сток Сити» жамоаси «Порту» ярим ҳимоячиси Жанелли Имбулани ўз сафига қўшиб олгани ҳақида расман маълум қилди.

Жамоа 23 ёшли футболчининг трансферига 18,3 млн фунт (24 млн евро) сарфлади ва у билан 5,5 йиллик келишув имзоланди.

Қайд этиш керакки, бу «Сток Сити» тарихидаги энг қимматбаҳо трансфер бўлди.

Франциялик футболчи ушбу мавсумда «Порту» сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмага муаллифлик қилган.