Таиланднинг Самуи оролида экскурсия вақтида Буюк Британиядан келган сайёҳ экскурсия вақтида фил оёғи остида қолиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда Phuket News хабар тарқатган.

Манбанинг ёзишича, бу воқеа фил устида чангалзор бўйлаб сайр вақтида юз берган.

36 ёшли шотландиялик ва унинг 16 ёшли қизи фил устига минганча кетаётган бўлишган. Фил буйруқларни бажармагач, филбон уни кўзидан ёши оққунича урган. Филбон филдан тушган вақтда эса фил унинг кўкрагига зарба берган ва устидаги сайёҳларни итқитиб ташлаган.

Шундан сўнг, фил ота сайёҳни топтаб ўлдирган. Қайд этилишича, сайёҳнинг оёғи протез бўлгани учун у қочиб қутила олмаган. Унинг қизи омон қолган.