Терри ва «Челси». 18 йил тарихи

Спорт 02 Февраль 2016 5667

1 февраль куни Англия лигаси кубоги доирасида "МК Донс"га қарши кечган учрашувдан кейин (5:1) "Челси"нинг узоқ йиллик сардори Жон Терри мавсум якунида жамоадан кетиши ҳақида эълон қилди.

Кейинроқ жамоа матбуот хизмати бу футболчи билан унинг қолиши бўйича музокаралар ўтказилиши ҳақида маълум қилган бўлсада, Терри лондонликлар сафини тарк этиши ҳақиқатга яқин. Қолаверса, бугун унга Хитойдаги жамоалар йилига 20 млн евро маош тайинлаган ҳолда уни ўз сафига жалб қилишга тайёрлиги ҳақида маълум қилишди. Шу тариқа, агар вазият ўзгармайдиган бўлса, ушбу мавсум 35 ёшли футболчи учун "Челси"даги сўнггиси бўлиб қолади.

Қуйида футболчининг "Челси"даги фаолиятига назар ташлаб ўтилган.

1998 йил. 17 ёшли Терри "Челси" ўринбосарлари сафида ўйнай бошлади

2000 йил. У жамоанинг асосий таркибида

2004 йил. "Челси"га Моуриньо келади ва қурадиган янги жамоасига Террини сардор этиб тайинлайди

2005 йил. Терри фаолиятидаги илк чемпионликдан сармаст

2005 йил. Бу суратдаги йигитларнинг учаласи ҳам Англиянинг йил ўйинчиси бўлиш учун номзод бўлади. Якунда эса Терри ютиб чиқади

2006 йил. «Рединг»га қарши ўйинда Чех бошидан оғир жароҳат олади ва майдонга иккинчи дарвозабон Карло Кудичини туширилади. Лекин у ҳам майдондан чиқиб кетади. Шунда дарвозага Жон Терри туради

2008 йил. Москва финали. Пенальтилар сериясида Террининг хатосидан кейин "МЮ" совринга эга чиқади

2010 йил. Терри "Челси" сафидаги учинчи чемпионликни нишонламоқда. Ўша мавсумда жамоани Анчелотти бошқарганди

2011 йил. "КПР"га қарши ўйинда Терри Антон Фердинандга нисбатан ирқий камситиш маъносидаги сўз ишлатади ва шундан сўнг ўзининг Англиядаги обрўсини тушириб юборади

2012 йил. ЕЧЛ ярим финали. Терри "Барселона"га қарши кечган бу учрашувда Санчесни йиқитгач, қизил карточка олиб, жамоасини оғир вазиятда қолдириб кетди. Лекин "Челси" бу босқичдан ўтиб, финалга чиқади

2012 йил. ЕЧЛ финали. Терри ярим финалдаги қизил карточкаси туфайли ўйнамади. Бироқ, ушбу ғалабадан ҳаммадан ҳам кўра айнан у кўпроқ қувонди

2013 йил. "Челси"га Рафаэль Бенитес келди ва Терри захира ўриндиғида пайдо бўлди

2015 йил. Жамоага яна Жозе Моуриньо қайтди. Терри эса Англия чемпиони ва Англиядаги энг яхши ҳимоячи бўлди

Айни пайтда жамоада Гуус Хиддинк бош мураббий. Кейинги мавсумда эса уларнинг иккиси ҳам бўлмайди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар