«Челси»ни мавсум якунида тарк этиш нияти ҳақида маълум қилган Жон Терри келгуси фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши мумкин. The Telegraph нашрининг ёзишича, 35 ёшли футболчига Хитойдаги бир нечта жамоа таклиф билан чиққан.

Терри «Челси»дан Англиянинг бошқа жамоасига ўтмаслигини, фаолиятини MLS жамоаларидан бирида давом эттириши мумкинлигини айтганди.

Хитойликлар эса унга катта миқдорда, йилига 20 млн фунтлик маош таклиф қилаётгани эса унинг қарорида муҳим ўрин тутиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бундан олдинроқ, у Мексикадаги «Америка» жамоаси таклифини рад этганди.

Эслатиб ўтамиз, «Челси» матбуот хизмати Террига эшиклар ёпилгани йўқлиги, унинг қолиши борасидаги музокаралар олиб борилиши ҳақида хабар қилганди.

Маълумот учун, қишки трансферлар вақтида «Челси»нинг бошқа бир футболчиси Рамирес Хитойнинг «Цзянсу Сайнти» жамоасига ўтганди. Унга йилига 10 млн фунт маош белгиланган.

Жон Терри мавсум тугагач "Челси"ни тарк этишини эълон қилди

«Челси» матбуот хизмати: Террига эшиклар ёпилгани йўқ, у қолиши ҳам мумкин