Тошкент ирригация ва мелиорация институти талабалари Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи боқувчисини йўқотган ва кам таъминланган кексалар ҳолидан хабар олиш мақсадида хайрия ташрифини уюштирди.

Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Лашкарбеги МФЙда истиқомат қилаётган уруш ва меҳнат фахрийлари талабаларнинг ташрифларидан миннатдор бўлишди. “Сув хўжалигида менежмент” факультети талабалари томонидан бошлаб берилган хайрия ташрифи оммалашиб, бошқа факультет талабаларининг ташрифларига уланди.

“Кексаларнинг ҳолидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш биз ёшларнинг бурчимиздир”, дейди Тошкент ирригация ва мелиорация институти “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти фаоли Акмал Бердимуродов.