Тошкентда ишбилармон аёллар ўртасида кўрик-танлов ўтказилди

Ўзбекистон 02 Февраль 2016 1968

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида “Тадбиркор — йил аёли” кўрик-танлови ўтказилди ва унда 7 нафар иштирокчи қатнашди.

“Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани координатори Қимматхон Султонованинг маълумот беришича, бугунги кунда ҳудудда тадбиркор аёллар сафи кенгайиб бормоқда. Улар ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, ҳунармандлик, касаначилик, тикувчилик, сартарошлик ва бошқа соҳаларда муносиб меҳнат қилмоқда. Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, туман тадбиркор аёллар етакчисининг ўзи ҳам тадбиркор аёллар сафида. У 2006 йилдан бери спорт буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиб, ушбу соҳада айтишга арзигулик муваффақиятларга эришиб келмоқда. Хусусан, 2014 йилда бўлиб ўтган “Тадбиркор — йил аёли” кўрик-танловининг Тошкент шаҳар босқичида мутлақ ғолиб бўлиб, юз миллион сўмлик имтиёзли кредит олиш учун сертификатни қўлга киритган.

"Ушбу кўрик-танловга тумандаги ишсиз, бандлиги таъминланмаган аёлларни ҳам жалб қилганмиз. Мақсад тадбиркор аёлларни бирлаштириш орқали соғлом турмуш тарзини шакллантириш. Ўйлайманки, ҳар бир хотин-қиз тадбирдан ўзига керакли маълумотларга эга бўлади, тадбиркорлик фаолиятида ўзини синамоқчи бўлган аёллар сафи янада кўпаяди", дейди туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилдора Обидова.

"Фаолият турим асосан тикувчилик йўналиши. Бу иш билан 15 йилдан бери шуғулланаман, Ҳунармандлар уюшмасининг аъзосиман, 5 та шогирдим бор, биргаликда иш олиб борамиз", дейди якка тартибдаги тадбиркор Гулшан Эшмуродова. 

"Аёллар сартарошиман, ўз ишимни жуда севаман. “Зиё нур” ўқув марказида малакамни оширганман, яхши устозлар қўлида иш ўргандим, 5 йилдан бери шу соҳада ишлаб келмоқдаман", дейди иштирокчи Арофат Жумаева.

Ҳайъат аъзолари тадбиркор аёллар томонидан кўргазмага қўйилган тайёр маҳсулотлар намуналари билан танишгандан сўнг, иштирокчилар 4та шарт бўйича ўзаро беллашдилар. Уларни ҳакамлар ҳайъати кузатиб, баҳолаб боришди. Кўрик-танлов шартларига кўра, энг кўп балл тўплаган якка тартибдаги тадбиркор Гулшан Эшмуродова биринчи ўринга лойиқ деб топилди ва танловнинг шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар