Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Айова штатида республикачи номзодлар орасидаги оралиқ сайловларда мағлубиятга учраган миллиардер Дональд Трампни “Колумбия гўзали” Ариадна Гутьеррес билан қиёслашди. Бу ҳақда ABC.net.au портали хабар бермоқда.

Трампнинг ўзи иккинчи ўринни олганидан мамнунлигини билдирди: “Биз иккинчи бўлдик. Бир нарса айтмоқчиман: ҳайратдаман, дарҳақиқат ҳайратдаман. Тедни ғалаба билан табрикламоқчиман”.

Twitter фойдаланувчилари “Коинот гўзали” танлови чоғида бошловчи Стив Харвининг хатоси туфайли янглиш тарзда ғолиба деб эълон қилинган “Колумбия гўзали” Гутьеррес билан қиёслашди.

Айримлар ушбу саҳна қайд қилинган суратни қайта ишлаб, Ариаднанинг бошини Трампники билан “алмаштириб” қўйганлар ҳам бўлди.
“Трампнинг бугунги президентлик кампаниясининг бадиий инъикоси”, - деб изоҳ қолдирилган сурат остида.