Украина томонидан 15 январь куни Россияни айланиб ўтадиган “Ипак йўли” орқали юк ташиш мақсадида юборилган тажриба контейнер поезди эсон-омон манзилига етиб борди, деб хабар қилади “112 Украина”.

“Контейнерлар олиб чиқилди, биринчи тажрибавий босқич анчайин муваффақиятли ўтди дейиш мумкин”, - деди Украина инфраструктура вазирлиги матбуот хизмати ходими. Илгари хабар қилинганидек, 24 январь куни поезд Қозоғистонда икки кунга ушлаб қолинди. Ҳужжат муаммолари ҳал қилинганидан сўнг поезд Жезқазған-Саксовул-Бейнов темир йўл линияси орқали Дўстиқ станцияга йўл олди.