Хитойнинг миллий коинот бошқармаси Хитойнинг "Юйту" луноходи ва автоматик сайёралараро станцияси томонидан йиғилган маълумотларга киришга ижозат берди, деб хабар бермоқда TechCrunch нашри.

Чоп этилган суратларда Ой манзаралари ҳамда луноходдан қолган излар тасвирланган.

Нашр муаллифининг айтишича, у иккита камерадан 35 Гбайт маълумот юклаб олган.

"Юйту" луноходи охирги 40 йилдан бери Ойда ишлаётган биринчи луноходдир. Бунгача Ой 1973 йилда у ерга етказилган собиқ иттифоқнинг "Луноход-2" қурилмаси ёрдамида тадқиқ қилинган. Бу луноход Ер йўлдошини 4 ой давомида ўрганган.

Хитой луноходи 2013 йил декабрида учирилган ва Ойга 14 декабрда етиб келган.

Айни вақтда Хитой 2018 йилда Ойга юбориладиган ва унинг орқа томонини ўрганадиган навбатдаги миссияни тайёрламоқда. Хитой ҳукуматининг таъкидлашича, миссия фақатгина тинчлик характерига эга бўлади.