Хитойда Renault автоконцернининг биринчи заводи очилди

Иқтисодиёт 02 Февраль 2016 1295

Франциянинг  Renault автоконцерни 2017-2022 йиллар учун мўлжалланган стратегик режасида Хитойга марказий ўрин ажратмоқчи, деб хабар бермоқда Renault-Nissan альянси раҳбари Карлос Гонга иқтибос келтирган ҳолда Economic Times нашри.

"Renault Хитойга тобе эмас, Хитой биз учун бир имконият. У кейинги стратегик режамизда марказий ўринни эгаллайди", деб айтди Гон 1 февралда Хитойнинг Ухань шаҳрида компаниянинг биринчи йиғув заводи очилиши маросимида.

Гон Renault Хитойда енгил автомобиллар ишлаб чиқаришга лицензияга эга эканлигини, айни вақтда йўлтанламаслар ишлаб чиқариш имкониятини кўриб чиқаётганини таъкидлаб ўтди.

Renault’нинг Хитойнинг Dongfeng Motor Group билан биргаликда яратган қўшма корхонаси раҳбари Жак Даниэлнинг маълумотларига кўра, 870 млн евролик заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 150 минг автомобилни ташкил қилади ва бу ҳажм 2-3 баробарга оширилиши мумкин.    

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар