Япония ҳукумати Шимолий Корея ракеталаридан ҳимояланиш мақсадида энг камида учта ҳарбий базага Patriot зенит-ракета комплексларини жойлаштирди. Бу ҳақда Мудофаа вазири Гэн Накатанига таяниб Popular Mechanics хабар бермоқда.

“Токиодаги Итигая туманига, шунингдек, “Асака” ва “Нарасино” базаларига Patriot`ларни жойлаштирдик”, - деди у. Унинг қайд этишича, КХДР баллистик ракета учирилиши тўғрисида огоҳлантирмаганига қарамасдан, ташвиқот ҳаракатларини ҳам эътибордан четда қолдириб бўлмайди.