Японлар биринчи тўлиқ роботлаштирилган фермани яратади

Технология 02 Февраль 2016 2828

Япониянинг Spread компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган биринчи тўлиқ роботлаштирилган ферма кунига 30 минг бош салат (кўкат ўтлардан бир тури) етиштиради. Роботлар етиштиришнинг қарийб барча жараёнини ўз қўлига олади, дея хабар бермоқда Wired.

Автоматлаштирилган ва роботлаштирилган тизимлар кўкат ўсишининг бир босқичи - уларни суғоришу ҳосилни йиғиб олишни-да ўз зиммасига олади. Автоматика ўсимликнинг ўсишини оптималлаштириш учун ҳаводаги карбонат ангидрид гази миқдорини ўлчаб, иссиқлик ва ёритишни ҳам назорат қилади.

Янги роботлаштирилган фабрика ишлаб чиқариш миқдорини 25 фоизга ошириб, ходимлар учун харажатларни 50 фоизга камайтиришга хизмат қилади. Электр энергияси харажатлари эса учдан бир қисмга кўпаяди.

Бироқ биргина ўринда инсон аралашуви талаб қилинади – уруғларни қадашда. Шундан сўнг автомат фабрика барчасини ўзи бажаради. Фабрика 2017 йилдан бошлаб тўлиқ қувватда ишга тушади. Яратувчилар маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини яқин беш йил ичида кунига ярим миллион бошгача чиқаришни режалаштирмоқда.

Кўпроқ янгиликлар