“Ўзбекэнерго” АЖ 2016-2017 йилларда республика энергия тизими подстанциялари модернизациясига 166.25 млн доллар ажратади. Бу ҳақда компания вакилига таянган ҳолда Sputnik агентлиги хабар бермоқда.

Лойиҳа доирасида 220 ва 500 КВт кучланишли 22 асосий станцияларни модернизация қилиш режалаштирилмоқда. Шу жумладан, муқаддам Ўзбекистонда қўлланилмаган ускуналар жорий қилинади.

“Лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосланиши тайёрланган, лойиҳа давлат инвестицион дастурига киритилган, модернизацияга шу йилнинг иккинчи ярмидан киришамиз”, - тушунтирди агентликнинг суҳбатдоши.

Лойиҳани молиялаштириш учун Жаҳон банки 89 млн доллар миқдорида кредит тақдим этади. Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 65 млн доллар, “Ўзбекэнерго”нинг ўз маблағларидан эса 12 млн доллар ажратилади.

Айни кунларда компания 35 КВт ва ундан кучланишли жами 1.6 минг подстанцияга соҳибдир. Ўзбекистон энергия тизимида умумий қуввати 12.4 минг мегаваттга тенг 45 электр станциялари ишламоқда.