Профессионал бокснинг WBC камари соҳиби россиялик боксчи Александр Поветкин Владимир Кличкодан реванш олиш аҳдидан қайтмаяпти. У ўз титулларини британиялик Тайсон Фьюрига бой берган бу украиналик боксчи билан жанг ҳеч қандай тутул бермасада, у билан муштлашмоқчи.

Айни вақтда Поветкин WBC версияси бўйича чемпионлик камарига эга чиқиш учун америкалик боксчи Деонте Уайлдерга даъвогар ҳисобланади.

"Кличкодан қасд олиш ҳиссим йўқолмайди. Умид қиламанки, кун келиб, у билан рингда яна тўқнашамиз. Ҳатто, бу жангдаги ғалаба бирон бир камар бермаса ҳам бу жангга розилик берган бўлардим", дейди боксчи.

"У жиддий боксчи, кучли зарбага эга. Жуда ҳам жиддий, акс ҳолда у жаҳон чемпиони бўлмасди. Кличко – афсона. У ўз камарини 11 йил ҳимоя қилган. Агар бошқа ёш йигит шу йўлни босиб ўта олса, уни шу даражага қўйишдан бошқа иложимиз йўқ. Ҳозирча мен Владимир Кличкони кучли боксчи деб ҳисоблайвераман", деган у Кличко ҳақида.