Apple компанияси Apple Watch Sport ақлли соатларининг ойнасига шикаст етган тақдирда қониқарли таъмирлашга кафолат йўқлигини билдирди. Синган гаджет эгаси ишлаб чиқарувчи устидан судга ариза берди ва ютиб чиқди, дея хабар берди BBC News.

32 ёшли уэльслик Гарет Кросс 2015 йилнинг июль ойида Apple Watch Sport ақлли соатини сотиб олганди. Ўн кун ўтгач, гаджетнинг Ion-X ойнасида кичик чатнаш борлигини пайқаб қолди ва ақлли соатларни таъмирловчи Apple сервис марказига мурожаат қилди.

Бироқ сервис маркази ходимлари соатни ишончли таъмирлашга кафолат йўқлигини билдиради. Шундан сўнг, Гарет Кросс ёлғон реклама ва сотиб олувчиларни чалғитиш юзасидан судга ариза ёзади.

Суд жараёнлари ярим йилга яқин давом этган. Кросс бу даврда йўқотган вақти ва асабларига ачинмаслигини билдирган. Энг муҳим, компания бундан буён янада ҳушёр бўлишини қўшимча қилган.

Қизиғи шундаки, суд жараёнлари якунланиши билан Apple компанияси ақли соатларнинг техник имконияти ҳақидаги маълумотларга ўзгартиш киритди. Яъни Apple Watch Sport ақлли соатидан “зарбга чидамли” деган қисмини олиб ташлади.