Лондоннинг «Арсенал» клуби 2 февраль куни АПЛнинг 24 тури доирасида ўз майдонида «Саутгемптон»ни қабул қилиб, 0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

Шу тариқа, лондонликлар Англия чемпионатида кетма-кет учта ўйинда гол ура олишмади. Бундай салбий натижа охирги марта 2009 йилнинг февралида кузатилган эди.

«Арсенал» бундан олдинги турда «Челси»га қарши кечган учрашувни 0:1 ҳисобида бой берган, 22 турда эса «Сток Сити»га сафар қилиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг билан қайтганди.

Бундан ташақари, эндиликда Венгер шогирдлари турнирдаги ғалабасиз серияси 4та ўйиндан иборат бўлиб турибди.

«Арсенал» 24 турдан сўнг 45 очко тўплаган ҳолда 4-ўринда бормоқда ва пешқадам «Лестер»дан 5 очко ортда қолмоқда.