"Бавария" жамоасининг чилилик ярим ҳимоячиси Артуро Видаль ўзининг Қатарда ўтказилган қишки йиғин вақтида ичкиликбозлик билан машғул бўлиб, жамоадаги ички қоидаларни бузгани тўғрисидаги хабарга муносабат билдирди.

"Шуни маълум қилишни истардимки, немис матбуотида тарқатилган бу ҳақдаги хабар бутунлай ёлғон.

Мен адвокатим билан хабарлашдим ва бу газетачиларнинг ҳаракатларига тегишли қонуний жавоб қайтарилади. Улар ўз ёлғони учун жавоб беришлари шарт.

Мен "Бавария"га тўла содиқман ва мавсумнинг иккинчи қисмига сидқидилдан тайёргарлик кўрдим. Тайёргарлик ўта муҳим.

Менга хайрихоҳлиқ қиладиган барча мухлисларимга миннатдорчилик билдираман", дея ёзади у ўз твиттерида.

Бундан олдинроқ, Германиядаги Bild нашри Артуро Видалнинг Қатардаги йиғин вақтида жамоа ички тартибини бузгани учун бош мураббий Хосеп Гвардиола унга қаттиқ норозилик билдиргани ҳақида ёзганди.

ОАВ: Видаль "Бавария"нинг Қатардаги қишки йиғини вақтида маишатбозлик билан машғул бўлган