Австралиялик балиқчилар 600 кг дан ортиқ тош босадиган йўлбарс наҳангини тутиб, унинг суратини Facebook’ка жойлаштиришди. The Sydney Morning Herald нашрининг маълум қилишича, бу янги жаҳон рекорди бўлиши мумкин.

Фотосурат айрим интернет фойдаланувчиларининг норозилигига сабаб бўлди.

“Йигитлар, бир умр балиқчилик қилгандан сўнг бундай балиқни ўлдириш шерни ёки бангол йўлбарсини ўлдиришдан ҳеч фарқ қилмайди. Ахир уни белгилаб, қўйиб юбориш мумкин эдику”, - деб ўз эътирозини билдирди фойланувчилардан бири.