Бекҳэм кўчада тез ёрдам кутаётган бемор ва унинг шифокорини чой ҳамда кофе билан сийлади

Спорт 03 Февраль 2016 2856

"Реал" клуби ҳамда Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Дэвид Бекҳэм тез тиббий ёрдам машинасини кутиб турган шифокор ҳамда унинг мижозига иссиқ ичимликлар келтириб, яна бир бор ўз ҳимматини намойиш этди.

Бу вақтда лондонлик фельдшер йўлда ноқулай йиқилган йўловчига ёрдам кўрсатаётган бўлган.

"Мен бошимни кўтариб қараганимда, йўлдан бир киши ўтаётгани, у машҳур футболчи Бекҳэмга ўхшашини кўрдим. У биз билан саломлашиб ўтди.

Мен ёнимдаги беморга у Бекҳэмнинг айнан ўзи экани ҳақида айтдим. Бир неча дақиқадан кейин эса у мен учун кофе, ёнимдаги киши учун эса иссиқ чой келтирди.

Бундай совуқда шаҳар кўчасида велосипед билан учишдан кейин анча совуққотгандим. Мен у биз учун ғамхўрлик қилаётганига кўзларимга ишонмаган кўйи қараб турардим. Бу ҳақиқий қувончли дамлар бўлди", дейди фельдшер қиз Мэйнард.

Лондон шаҳри тез тиббий ёрдам хизмати футболчига ўз миннатдорчилигини билдирган. "Бундай арзимас ёрдам ҳам ходимларимизнинг ишга талабчанлигини оширади", дейилади миннатдорчилик номасида.

Кўпроқ янгиликлар