Bloomberg сўровномасида иштирок этган кўплаб таҳлилчилар 2016 йил охирига қадар нефть нархининг 50 фоизга ўсишини тахмин қилмоқда. Таҳлилчилар баҳосига кўра, Нью-Йорк ва Лондон биржаларида WTI ва Brent тоифасидаги нефть нархлари 15 долларга қимматлаб, WTI нефтининг бир баррели 46, Brent эса 48 долларга етади.

Жаҳон бозоридаги ортиқча нефть унинг нархини 12 йил аввалги минимумга тушириб юборган эди. Бироқ АҚШда нефть қазиб олиш ҳажми камайгани сабабли хом ашё етишмовчилиги вазиятни ўзгартириши мумкин, деб ҳисобламоқда Goldman Sachs.

Энергетик маълумотлар бошқармаси (EIA) маълумотига кўра, тўртинчи чоракда АҚШ нефть қазиб олишни 7 фоизга ёки кунига 620 минг баррелгача камайтириши мумкин.