БМТ маълумотларига кўра, Европадаги қочқинлар оқимининг учдан бир қисми болалардан иборат. Бу ҳақда The Guardian хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Европада миграцион инқироз бошланганидан буён биринчи марта аёллар ва болалар сони кўпчиликни ташкил этмоқда.

2015 йилнинг июнида Ўрта Ер денгизини сузиб ўтган ҳар ўнинчи муҳожирнинг бири вояга етмаган бўлса, ҳозирда улар сони қочқинлар оқимининг учдан қисмини ташкил этмоқда.
ЮНИСЕФ вакили сўзларига кўра, янги маълумотлар гуманитар ташкилотлар зиммасига қўшимча жавобгарлик юклайди. “Улар денгизда, айниқса қишда катта хавф остида қоладилар ва қуруқликка етиб олишига қадар ҳимояга муҳтож”, - деди у.