БМТнинг махсус элчиси Стаффан де Мистура Женевадаги навбатдаги Сурияаро музокаралар инқирозга учраса, Сурияда тинчлик ўрнатишга бошқа умид қолмаслигини айтди. У бу ҳақда RTS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Инқироз доимо бўлиши мумкин, айниқса 5 йиллик даҳшатли урушдан кейин. Бироқ Женевадаги иккита музокарадан кейин агар бу гал ҳам музокаралар инқироз билан якунланса, Сурия учун бошқа умид қолмайди", деб айтди де Мистура.

Шу билан бирга де Мистура ярашувга эришиш мумкинлигига умид билдирди.

"БМТда натижалар бўлишини истамоқдамиз", деб қўшимча қилди де Мистура.