Испания терма жамоаси амалдаги бош мураббийи Висенте дель Боскенинг айтишича, Мадриднинг "Реал" жамоаси ўзини истеъфога чиқармаганида ҳозирда бу жамоа ҳисобидаги ЕЧЛ кубоклари сони кўпроқ бўлган бўларди.

"ЕЧЛни ютиш осон иш эмас. Мен "Реал"да ишлаган вақтимда жамоа таркиби юлдузли эди ва бу ғалабаларимизда муҳим ўрин тутган.

Бетакаллуфли билан, лўнда қилиб айтадиган бўлсам, агар "Реал"да қолганимда Европа Чемпионлар лигасини кўпроқ ютган бўлардик.

Халқаро майдонларда ғалаба қозониш учун мураббийга ишлаш учун имкон бериш керак. Бунга қўшимча вақт ҳам берилиши лозим", дейди дель Боске AS нашрига.

Эслатиб ўтамиз, дель Боске 1999 йилдан 2003 йилгача "Қироллик клуби"ни бошқарган. Клуб унинг мураббийлигида 2 марта Испания чемпионлиги (2000/2001 ва 2002/2003), 2 марта ЕЧЛ ғолиблиги (1999/2000 ва 2001/2002) ҳамда 1 марта Қитъалараро кубокни (2002) қўлга киритган.