Эронлик олимлар гуруҳи нанотехнологиялардан фойдаланиб, кўкрак бези саратонига қарши яхши самара берадиган янги препарат ишлаб чиқишди. Синтезлашган нано-дорининг клиник синовлари сичқонларда ўтказилган ва мазкур янги дори саратонга оид касалликларни даволашда юқори самарага эга экани аниқланган.

Тадқиқотлар чоғида организмдаги шишлар тўқималарининг ўлчамларини кузатиб боришди. Дори маълум миқдорда таъсир қилиб, тўқималарнинг айрим қисмларидаги концентрацияни таъминлагани қайд этилди. Бу шуни кўрсатадики, дорининг тананинг соғлом қисмларига қўшимча таъсири кам. Яъни унинг заҳарлилик даражаси оз.

Янги дори воситаси ядроси атрофи темирнинг магнитли нанозаррачалари билан қопланган полимер матрицадан тайёрланган.