Испаниянинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Филипе Луис 3та учрашувга четлаштирилди. Бу ҳақда Sport.es нашри хабар тарқатди.

Мусобақаларни ўтказиш қўмитаси Испания чемпионатининг «Барселона»га қарши учрашувидан (1:2) кейин ўйиннинг видеоёзувини кўриб чиққан ҳолда шундай қарорга келган.

Эслатиб ўтамиз, учрашувнинг 44-дақиқасида «Атлетико» ҳимоячиси Лионель Мессига нисбатан ўта қўпол ўйнагани учун қизил карточка олиб майдонни тарк этганди.

Шундай қилиб, Филипе Луис «Эйбар», «Хетафе» ва «Вильярреал» жамоаларига қарши учрашувларни ўтказиб юборади.