Бугун, 3 февраль куни Ҳиндистон шимолидаги Жамму ва Кашмир штатларидаги кўчки рўй берган Сиачен музлиги ҳудудида энг камида 10 нафар аскар бедарак йўқолди. Бу ҳақда Tribune электрон нусхасида хабар қилинди.

Тахминий маълумотларга кўра, ҳарбий хизматчилар бўлган бункер кўчки остида қолган.  Ҳарбийларнинг қисмати ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Ҳиндистон армияси ва ҳарбий ҳаво кучлари қутқарув амалиётини бошлаган.

Сиачен – Қорақурум тоғ тизмасидаги энг катта музлик бўлиб, унинг майдони 1,1 минг кв. км, узунлиги 75 километрни ташкил этади. Бу ерда Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги энг баҳсли жойлардан бири саналади. 2012 йилда Сиачендаги кўчки натижасида 30 нафар покистонлик ҳарбий ҳалок бўлган эди.