Иордания қироли: Иорданиядаги суриялик қочқинлар билан боғлиқ вазият "қайнаш нуқтасига етмоқда"

Жаҳон 03 Февраль 2016 2919

Суриядан Иорданияга келаётган катта сондаги қочқинлар мамлакат учун жиддий синов бўлмоқда. Иордания қироли Абдуллоҳ II ОАВларга берган интервьюсида қочқинлар билан вужудга келган вазият "қайнаш нуқтасига етмоқда" деб айтди.

"Яна озгина ва тўғон ёрилиб кетади", деб айтмоқда қирол.

Қиролнинг айтишича, суриялик қочқинлар мамлакат иқтисодиёти ва ижтимоий хизматлар учун жиддий синов бўлмоқда. "Давлат бюджетининг 25 фоизи қочқинларга ёрдам бериш учун сарфланмоқда, ижтимоий хизматлар имкониятлари чегарасида ишламоқда, ишсизлик кўпаймоқда. Бу вазият мамлакатнинг таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига салбий таъсир кўрсатади", деб айтмоқда Абдуллоҳ II.

Қирол суриялик қочқинлар Иордания ичида ИШИД таъсирининг ўсишига сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирланмоқда ва шунинг учун чегараларнинг ўтказиш қобилиятини камайтириш керак, деб ҳисобламоқда.

"Бу ерда гап давлатнинг миллий хавфсизлиги ҳақида кетмоқда. Бу босқичда биз болалар ва тиббий ёрдамга муҳтож одамларни қабул қилишга афзаллик берамиз. Биз қочқинларни қабул қилишни давом эттираверамиз, бироқ чекланган миқдорда", деб айтди қирол.

Унинг фикрича, вазиятдан чиқишга 5 февралда Лондонда бўлиб ўтадиган қочқинлар муаммосига бағишланган Бешинчи халқаро анжуман ёрдам бериши керак. Қирол бу анжуманда Европа етакчилари билан қочқинлар муаммосини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар