Ирландияда Зика вируси билан касалланишнинг биринчи ҳолатлари қайд этилди, деб хабар бермоқда Ирландия соғлиқни сақлаш ишлари бўйича ижрочи агентлигига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, ушбу вирус билан касалланган эркак ва аёл вирус авж олган Лотин Америкаси давлатларидан бирига сафардан яқинда қайтган бўлганлар.

Таъкидланишича, бу икки касалланиш ҳолатининг бир-бири билан алоқаси йўқ, аёл эса ҳомиладор эмас. Маълум қилинишича, беморлар ҳозирда ўзларини яхши ҳис этмоқдалар.

"Ирландияда Зика вирусининг аниқланиши кутилмаган ҳодиса эмас, чунки кўплаб Европа давлатлари ўз фуқароларининг касаллик тарқалган давлатларга саёҳат қилиши оқибатида бу вирус билан касаллангани ҳолатлари ҳақида маълум қилмоқдалар", дейилмоқда агентлик хабарида.