"Истиқлол” санъат саройида "Назм ва наво кечаси” деб номланган концерт ўтказилади

Маданият 03 Февраль 2016 2464

2016 йил 18 февраль куни соат 19-00 да "Истиқлол” санъат саройида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан "Назм ва наво кечаси” деб номланган концерти ўтказилади. Бу ҳақда Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ахборот хизмати Kun.uz`га маълум қилди.

Мазкур концерт миллий эстрада ва мақом санъати анъаналарини янада ривожлантириш, асраб-авайлаш ва ёш авлодга йетказиш, санъат ихлосмандлари орасида тарғиб этиш ва оммалаштириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Концерт дастурида мақом санъатининг юртимиздаги энг сара ижрочилари ҳамда элимиз ардоғидаги устоз санъаткорлар иштирок этадилар. Шулардан, Ўзбекистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов раҳбарлигидаги "Мақом” ансамбли, Ўзбекистон халқ артистлари Муножот Йўлчиева, Замира Суюнова, Зулайхо Бойхонова, Озодбек Назарбеков, Матлуба Дадабоева, Гулсанам Мамазоитова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Аҳмаджон Дадаев, Шарофат Тожибоева, Тўлқин Жабборов, Элмурод Аҳмедов, Фурқат Ашуралиев, Ғафур ва Ғулом Эшжоновлар, шунингдек, Отабек Мамазоитов, Ботир Қодиров, Малика Эгамбердиева каби таниқли ва ёш санъаткорлар ҳамда Ўзбекистон бадиий жамоалари бирлашмасининг "Наврўз”, "Навбаҳор”, "Лазги” номли рақс ансамбллари раққосалари иштирок этадилар.

Дастурдан халқимиз севган "Муножот”, "Эй сабо”, "Мубтало бўлдим сенга”, "Жунун водийси”, "Эй санам”, "Тановар”, "Мустаҳзод”, "Гулзорим”, "Наззора қил”, "Қошиёсинму дейин... ”, "Эй умри азиз”, "Уфори феруз” каби бебаҳо асарлар ўрин олган.

Шунингдек, дастур давомида томошабинлар Ўзбекистон халқ артисти Афзал Рафиқов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид, Ўзбекистон халқ шоири, сенатор Иқбол Мирзо ва бошқа меҳмон санъаткорларимизнинг бадиий чиқишларидан баҳраманд бўлади.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 63901 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36335 Lifestyle
Трампнинг биргина твити Amazon’нинг деярли 6 млрд доллар йўқотишига сабаб бўлди
22:35 34 Жаҳон
Алмазбек Атамбоев Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади
Видеорепортаж: Қўқон-Андижон йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган поезд автомобиллардан илгари манзилига етмоқда
Apple шахсий видеоконтентини ишлаб чиқариш учун миллиард доллар сарфлайди
Бошқалар лотинча имлога қандай ўтишди? Мукаммаллик сари ислоҳотлар
22:20 385 Жамият
ОАВ: Роналду ортидан Зидан ҳам дисквалификация қилиниши мумкин
22:05 2217 Спорт
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Маҳаллий давлат ҳокимликлари юридик хизматига таклиф этади
Кўпроқ янгиликлар