Италияда актёр спектакл вақтида саҳнада ўзини осиб қўйди

Жамият 03 Февраль 2016 6769

Италиялик актёр, 27 ёшли Рафаэль Шумахер театр спектакли вақтида саҳнада ўзини осиб қўйгандан кейин шифохонага кома ҳолатида етказилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Шумахер "Сароблар" постановкаси сюжети бўйича ўз жонига қасд қилувчи персонажни ўйнаган.

Актёр ўз қаҳрамонининг ўзини ўлдириш услубини ўзича ўзгартирган, яъни у сюжетдагидек ўзини отишни эмас, осишни танлаган.

Театр директори Габриэль Де Луканинг таъкидлашича, сценарийдаги бу ўзгаришлар ҳақида актёрдан бошқа ҳеч ким билмаган. Актёр страховка учун туриши керак бўлган қути жойидан силжиб кетган.

Шумахер аввалги саҳнадаги ниқобда бўлгани учун унинг юзи кўринмаган, унинг ҳақиқатан ҳам осилиб қолингани спектаклни томоша қилгани келган, тиббиёт таълим муассасасининг битирувчиси бўлган томошабин туфайли пайқаб қолинган. Томошабин буни актёрнинг конвульсияларга тушаётганидан пайқаб қолган.

Актёрнинг онаси ўғлининг ўз жонига қасд қилмоқчи бўлганини инкор қилмоқда. "Менинг ўғлим яқинда отасини йўқотгач ва алоқаларни узгач, анча ўзига келиб қолганди. У ўлим олди мактубини қолдирмаган ва ўз жонига қасд қилиш учун ҳеч қандай асосга эга эмасди", деб айтмоқда актёрнинг онаси.

"Сароблар" Италиянинг Пиза шаҳридаги Lux театрининг тажрибавий постановкаси бўлиб, ундаги воқеалар 6 та саҳнада бўлиб ўтган. Томошабинлар бу саҳналар орқали эркин ҳаракатлана олишган. Кўнгилсиз воқеа театрнинг ички ҳовлисида содир бўлган. Актёр бу ердаги анжир дарахтига ўзини осиб қўйган.

Кўпроқ янгиликлар