Жаҳон ҳалол бозори ҳажми 2020 йилда 2,6 трлн долларга етади

Иқтисодиёт 03 Февраль 2016 2377

Жаҳонда ҳалол маҳсулотлар ва исломий хизматлари (ислом банкингни ҳисобга олганда) бозори ҳар йили 6,5 фоиздан ўсиб, 2020 йилга бориб унинг ҳажми 2,6 триллион доллардан ошади. Бу ҳақда Thomson Reuters ҳамда DinarStandard консалтинг компаниясининг Дубай амирлиги буюртмасига асосан тайёрланган глобал ислом иқтисодиёти тўғрисидаги ҳисоботида сўз боради, дейилади РБК хабарида.

Исломий шартлар, яъни тўнғиз гўшти, ўлимтик ва қон сингари тақиқланган хом ашёлар аралаштирилмай тайёрланган маҳсулотлар ҳажми 2020 йилга бориб 50 фоизга ошади ва 1,585 трлн долларни ташкил этади.

2014 йилда у 1,13 трлн доллар бўлиб, Хитой ва Америка маҳсулотлар бозоридан ($798млрд ва $741 млрд) ҳам ошиб кетди. Уч йилдан сўнг ҳалол маҳсулотлар улуши барча озиқ-овқат саноатининг 21,2 фоизидан иборат бўлади, дейилганди аввалги ҳисобот муаллифлари 2014 йилда.

Энг йирик ислом давлати — Индонезияда (аҳолиси 2015 йил сўнгида — 257,9 млн киши) ҳалол маҳсулотлар бозори ҳажми 2014 йилда 158 млрд долларни ташкил этди. Туркияда у 110, Покистонда — $100,5 млрд, Мисрда — $75,5 млрдга етди.

Ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича Nestlé корпорациясининг Малайзиядаги бўлинмаси —Nestlé Malaysia 1,1 миллиард долларлик пул айланмаси билан етакчилик қилмоқда. Компания ҳозирда 300дан зиёдроқ турдаги ҳалол маҳсулотларни ишлаб чиқармоқда.

Айни пайтда Бразилия, Буюк Британия, Франция, ЖАР ва Жанубий Корея каби давлатлар инвесторлари ҳам ҳалол маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта қизиқиш билдирмоқда. Хусусан, 2015 йилда Британиядаги A.F. Blakemore & Son Ltd улгуржи етказиб берувчиси Бруней ҳукуматига тегишли Ghanim International компанияси билан шартнома тузиб, мамлакатга Bruneihalal маркаси остида ҳалол маҳсулотлар етказилишини йўлга қўйди. Carrefour ва Tesco ретейл тармоқлари ҳам ўзларининг бир қатор ресторанларида ҳалол маҳсулотлар сотувини амалга оширмоқда. Шунингдек, Малайзиянинг Marrybrown ҳалол фастфуд тармоқлари ҳам жаҳонда кенг оммалашмоқда.

Бундан ташқари, Thomson Reuters`нинг 2014 йилдаги ҳисоботида ҳалол косметика ва дори воситалари бозори — $129 млрд, кўнгилочар хизматлар ҳажми эса 179 млрд долларга етди.

Ҳалол туризм ҳам кенг оммалашмоқда. Умра ва ҳаж зиёратини ҳисобга олмаганда, исломий туризм ҳажми бутун сайёҳлик соҳасининг 11 фоизини ташкил этмоқда. Ҳисобот муаллифларининг маълум қилишича, мазкур бозор айланмаси 230 миллиард долларга етган. 2020 йилга бориб эса у 233 миллиарддан ошади.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар