Клаудио Раньери: Вардининг биринчи голи ақл бовар қилмас даражада эди

Спорт 03 Февраль 2016 4897

"Лестер" жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери АПЛнинг 24 тури доирасида "Ливерпуль"га қарши кечган ўйиндан (2:0) сўнг журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

"Вардининг биринчи голи шунчаки ақл бовар қилмас даражадаги гол бўлди. Жейми ўта тез югуриш билан бирга тез фикрлаб, тез қарор қабул қилади. Қолаверса, бу вазиятда Маҳрез ҳам уни топа олди ва ажойиб пас билан таъминлади. Варди эса тўпни моҳирлик билан ўзига ўнглаб олиб ҳали ортга қайтишга улгурмаган рақиб дарвозабонини фантастик зарбаси билан доғда қолдирди.

Биз бу ўйинда савияли рақибга қарши прессинг билан сифатли ўйин кўрсатдик.

Футболчиларимнинг спорт формаси аъло даражада. Ҳозирда улар яхшилаб дам олишлари ва "Манчестер Сити"га қарши муҳим ўйинга тайёр бўлишлари керак. Ўша ўйинда шогирдларим жуда ҳам кўп югуришларига тўғри келади.

Биз ҳозирда ҳам ўзимизни босим остида қолгандек сезмаяпмиз. Футболчилар ўзларини жуда кўнгилдагидек ҳис қилишмоқда", дейди мураббий.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар