Луи ван Гаал: Биз исталган рақибни мағлубиятга учрата оладиган жамоамиз

Спорт 03 Февраль 2016 1339

"Манчестер Юнайтед" жамоаси бош мураббийи Луи ван Гаал Англия чемпионатининг 24 турида "Сток Сити" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалабадан кейинги таассуротлари билан ўртоқлашди.

"Мен айни вақтда бағоятда бахтиёр мураббийман. Мен бу ўйинда шогирдларимнинг беҳад гўзал голларини кўрдим, голлар жамоавий тарзда урилди, бу голларда ва ғалабада ҳимоячилар ҳам ўз ҳиссасини қўшишди. Қайд этиш керакки, биз иккинчи тайм вақтида ўйинни назорат қилдик.

Керрик ўйиндан кейин менинг олдимга келиб, биринчи вазиятданоқ унумли фойдаланиш, тезкор голнинг муҳимлигини эслатди. Аввалги ўйинларда бизда биринчи таймда кўплаб голли вазиятлар бўлар, аммо уларни голга айлантира олмасдик. Энди биз яна ҳам кўпроқ вазиятлар яратмоқдамиз ва янада кўпроқ гол урмоқдамиз.

Ўйлашимча, "Сток Сити"га қарши ўйинда танаффусга қадар биз ҳужумкор футбол кўрсатдик. Иккинчи таймда эса тўпни ва ўйинни назорат қилишга кўпроқ эътибор қаратдик ҳамда рақибга имконият қолдирмасликка уриндик. Бу эса "Сток Сити"дек жамоага қарши ўйинда ўта муҳимдир. Бу жамоа исталган вақтда майдондаги вазиятни оғирлаштириб юбориши мумкин.

Ҳозир Руни яхши спорт формасида ва у ўз ўйинини топиб олди. У ажойиб ҳужумчи эканини исботламоқда. У кейинги 5та ўйинда 5та гол урди. У шу ҳолатда ўйнашда давом этади.

Аввал ҳам айтганман, исталган рақибни мағлубиятга учрата оладиган жамоамиз. Ҳозир ҳам шундай фикрдаман. Шунга қарамай, премьер-лигада муваффақиятга эришиш осон иш эмас. Бу ерда кучли тўртликдан доимий равишда жой оладиган ва бу доирадан ташқарида турадиган бошқа жамоаларнинг кучларида деярли фарқ бўлмайди", дейди ван Гаал.

Кўпроқ янгиликлар